Ўзбекистонликлар учтадан кўп фарзанд кўриш режаларига яна қайтганлар
Туғилишдаги асосий ўсиш учинчи ва ундан кейинги фарзандлар улушига тўғри келади. 2016 йилда 204,9 минг нафар учинчи фарзанд дунёга келган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 325,2 минг нафарга етган. Ушбу гўдакларнинг туғилишидаги ўсиш ҳам 25-39 ёш оралиғидаги аёлларнинг ҳиссасига тўғри келади.
Оилаларнинг катта қисми (оналарнинг 82,9%, турмуш ўртоқларининг 81,0%) 3-4 нафар фарзанди бўлишини ҳоҳлайди.
Сўров натижаларига кўра, туғилиш даражасининг юқорилигига асосий сабаблар:
аҳоли даромадларининг ошиши;
аҳоли орасида кўп фарзандлилик тенденциясига ижобий қарашларнинг шаклланиши;
тиббий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги.
Эконметрик таҳлил натижаларига кўра, қуйидаги омиллар туғилиш даражасининиг ошишига олиб келади:
аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар;
аёллар орасидаги ишсизлик;
кам таъминланганлар улушининг ошиши.
Мактабгача таълим билан қамраб олиш ва аёлларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси эса туғилиш даражасининг пасайишига олиб келувчи омиллар экани аниқланган.
Прогнозларга кўра, туғилиш суръати 2030 йилгача бир маромда (ўртача 900-950 минг) давом этади ва аҳоли сони 41 милллион нафардан ошади.