Шу рақамлар ҳар бир ўзбек чиновнигини пешонасида, кабинетида, хизмат машинасида, дам олиш хонасида илиғлик туриши керак. Токи қайсидир ўғри олигархга имтиёз тортиқ қилганда, бўрдоқи экспертларга зиёфат берганида, хорижлик ҳамкасбларига банкет уюштирганида, қўшни ва қўшни бўлмаган давлатларга мактаблар ва касалхоналар қуришга ваъда берганда, янги ва қиммат автолар ва самолетлар сотиб олишга, ҳашам
ifmr.uz
HavolalarСолиқ имтиёзи берилган хусусий мактаблар ўқувчилари сони давлат мактаблари ўқувчиларининг 0,7%ини ташкил этади. 0,7% манфаатлари тарозида 99,3% манфаатларини босиб кетмоқда. Ўтган ўқув йилида давлат мактабларида 34,2% ўқувчилар иккинчи ёки учинчи сменада ўқишган. Сон бўйича 75,5% мактаблар иккинчи ва учинчи сменада ишлашга мажбур. Яъни мутлақ кўп мактабларнинг қурилган пайтидаги дастлабки қувватл
2021/2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларини жами 441,3 минг ўқувчи битирган бўлса, 2022/2023 ўқув йилида 701,9 минг бола 1-синфга чиқади. Ушбу болаларни мактабга қабул қилиш учун 2022/2023 ўқув йилининг ўзида қўшимча 260,6 минг ўқувчи ўрни зарур бўлади. 2021/2022 ўқув йилида мактаблар паспорти бўйича умумий лойиҳавий қуввати 5111,1 минг ўринни ташкил этди. Ҳисоб китобларига кўра, 2026 йилда 7-1
Туғилишдаги асосий ўсиш учинчи ва ундан кейинги фарзандлар улушига тўғри келади. 2016 йилда 204,9 минг нафар учинчи фарзанд дунёга келган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 325,2 минг нафарга етган. Ушбу гўдакларнинг туғилишидаги ўсиш ҳам 25-39 ёш оралиғидаги аёлларнинг ҳиссасига тўғри келади. Оилаларнинг катта қисми (оналарнинг 82,9%, турмуш ўртоқларининг 81,0%) 3-4 нафар фарзанди бўлишини ҳоҳлайди
Сайлов арафасида кутилмаган ва айтиш керакки, халқ тараф ишлар ва ҳаракатлар кўпайиб бормоқда. Ҳукумат қарорига кўра, келаси йил 1 майга қадар банан, ананас, авакадо ва оддий ўзбекистонликлар (улар қаторида мен ҳам борман) еб кўриш тугул, номини эшитмаган цитруслар учун импорт божлари бекор қилинмоқда. Саналганларга шу пайтгача 10%, лекин килосига 0,2 доллардан кам бўлмаган бож солинган. Бу ҳамм
Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Price Warnings лойиҳаси доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганган. Ўрганишлар давомида Тошкентдаги нархлар МДҲ ва Европанинг энг йирик шаҳарларидаги нархлар билан солиштирилган. Масалан, Апельсин, Лимон ва Банан нархлари бўйича Тошкент энг қиммат шаҳар экани маълум бўлган. Солиштириш учун, 1 кило апельсин Тошкентда 2,81 доллар бўлса,