11K84Telegramda ochish
Тошкент дунёдаги энг қиммат банан сотиладиган шаҳар мақомини йўқотадими? Сайлов арафасида кутилмаган ва айтиш керакки, халқ тараф ишлар ва ҳаракатлар кўпайиб бормоқда. Ҳукумат қарорига кўра, келаси йил 1 майга қадар банан, ананас, авакадо ва оддий ўзбекистонликлар (улар қаторида мен ҳам борман) еб кўриш тугул, номини эшитмаган цитруслар учун импорт божлари бекор қилинмоқда. Саналганларга шу пайтгача 10%, лекин килосига 0,2 доллардан кам бўлмаган бож солинган. Бу ҳаммаси эмас. Рўйхатга қиш ва баҳор ойларида Ўзбекистонда тақчил олма, нок ва беҳи ҳам қўшилган (шу пайтгача 30%, лекин килосига камида 0,5 доллар бож олинган). Эсингизда бўлса, аввалроқ Тошкент дунёнинг йирик шаҳарлари орасида энг қиммат банан сотиладиган шаҳар деб топилганди. Бу борада "нон шаҳри" Лондон-у, Париж ва Римларни ортда қолдирган. Умид шуки, халқ томон юриш шу билан, сайлов ўтгандан сўнг тўхтаб қолмайди. Агар чуқурроқ қаралса, ҳукуматнинг иқтисодий ўсиш ва фаровонлик режалари самимий ва рост бўлса, табиий шароитларга ва техник чекловларга кўра Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар ва хизматлардан бож олиш, уларни ҚҚСга тортишдан бутунлай воз кечиш керак. Қайтараман, ҳақиқатан ҳам ҳукуматнинг иқтисодий ўсиш ва фаровонлик режалари самимий ва рост бўлса. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin