Қўйлиқнинг ёпилиши ва Food city'га тадбиркорларни мажбурий кўчирилиши нархларни оширган
Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас эди. Қўйлиқнинг реконструкция баҳона ёпилиши бир амаллаб кунини кўраётган аравакашлар ва бозорчилар учун кўргулик десангиз, янглишасиз. Бу Тошкент шаҳри ва вилояти барча истеъмолчилари учун қўшимча товон бўлди.
Демак, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўйлиқ ёпилганидан 12 кун ўтиб Food city'даги мева ва сабзавотлар нархини эълон қила бошлади. Қўйлиқнинг охирги куни бўлган 5 январга нисбатан қуйидаги мева сабзавотларнинг максимал нархи сезиларли кўтарилган:
Беҳи 25 минг сўмдан 50 минг сўмгача;
Анор 35 минг сўмдан 45 минг сўмгача;
Саримсоқ пиёз 33 минг сўмдан 40 минг сўмгача;
Лимон 22 минг сўмдан 30 минг сўмгача;
Банан 26 минг сўмдан 28 минг сўмгача;
Мандарин 22 минг сўмдан 28 минг сўмгача;
Киви 22 минг сўмдан 28 минг сўмгача;
Апельсин 19 минг сўмдан 25 минг сўмгача;
Олма 18 минг сўмдан 19 минг сўмгача;
Сабзи 2500 сўмдан 5000 сўмгача;
Пиёз 2200 сўмдан 2800 сўмгача;
Карам 1500 сўмдан 2000 сўмгача;
Қўйлиқ бозори бўйича эълон қилиб борилган Булғор қалампири, Бақлажон ва Қовун нархлари Food city'да кўрсатилмаган.
Шунингдек, Нўхат 20 минг сўмдан 35 минг сўмгача ошиб кетган.
Аввалоқ ижтимоий тармоқларда кузатилганидек, Food city' дан кўра ҳатто ТТЗ бозори ҳам арзонроқ. Ва ўзи Қўйлиқ олигархлар фойдасига пароканда қилингандан кейин истеъмолчилар Фарҳод бозорини маъқул кўра бошлашган.
Ошган нархлар, бесаранжомлик, йўқотилган даромадлар учун бозорбузармон ва бойсевар амалдорларга раҳмат. Сизларни ҳар куни эсламаслик мумкин эмас.
- https://t.me/minecofinuz/8497@minecofinuz
- https://t.me/minecofinuz/8452@minecofinuz
- https://t.me/the_bakiroo/7577@the_bakiroo