13K51Telegramda ochish
Қўйлиқ бузилиши ва бозорчиларни мажбурлаш жараёнлари нархлар ошишига олиб келган Қўйлиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозорида бозор бузилиши ва бозорчи-ю, дўкондорларни кўчирилиши ҳаракатлари ортидан қатор маҳсулотлар нархлари кўтарилган. 14 декабрь ҳолатига 1 декабрь билан солиштирганда саримсоқ пиёз, лавлаги, бодринг, помидор, бақлажон, булғор қалампири, нўхат, ловия, гуруч каби маҳсулотлар нархи қимматлаган. Эсингизда бўлса кўч-кўч мажбурлашларига ва маҳсулотларни бозорга киритмаслик ҳаракатларига энг кўп шу маҳсулотлар билан савдо қилувчилар рўпара келишганди. Бозорга қарши ҳеч бир ҳаракат изсиз қолмайди. Бозорга тош отсанг, у сенга замбаракдан ўқ отади. Афсуски бу ўқдан бузғунчи амалдорлар эмас, оддий халқ жавр кўради. Дарвоқе, бузғунчи амалдорларнинг ҳаракати биринчи босқичдаги режа бўйича иш берди: Роса ажиотаж қилиб, норозиларни мажбурлаб, қамоққа тиқиб бўлишгач, тала-тўпда, ҳувиллаб ётган, мажбурламаса, ит ҳам бормайдиган Фуд ситидаги дўконларини сотиб олишди. Энди бироз ҳовур босилгач, иккинчи босқичга ўташади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin