Food city'да нархлар нега қиммат?
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу бўйича тушунтириш берган.
Вазирликка кўра, Янги Қўйлиқ бозори дейилган Food city'даги юқори улгуржи нархлар шаҳар ичидаги чакана нархлардан катта фарқ қилмайди. Яъни истеъмолчиларга шаҳар ичидаги бозорлардан бозорлик қилиш нисбатан арзон тушади. Бир неча ўн километр йўл босиб Food city'га боришга асло ҳожат йўқ.
Бу нима дегани? Амалда вилоятдан ва четдан маҳсулот келтираётган ва келаетган улгуржи сотувчилар илгаригидек бузилган Қўйлиқ бозорга эмас, шаҳар ичидаги бозорларга маҳсулот тарқатмоқда ва етказмоқда.
Қўйлиқ пароканда қилиб ёпилгач, эски улгуржи ҳамкорлар алоқаларини йўқотган, лекин энди улар бир-бирини шаҳар ичидаги бозорлардан топишмоқда.
P.S. Асосий ориентир учун энди Фарҳод, ТТЗ ё Авиасозлар каби бозорлардаги нархларни эълон қилиб бориш керак.