25K62Telegramda ochish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Food city'да маҳсулотлар нархини эълон қилиб борса бўлмайдими? Қўйлиқ бозори ихтиёрий мажбурий "реконструкция"га олингач, улгуржи харидорлар ва истеъмолчилар учун жуда муҳим ориентир йўқ бўлиб қолди. Ҳудудларлардан гўшт, мева-сабзавот келтирувчи ва Тошкентда улгуржи харид қилувчи тадбиркорларда доимий учрашув ва битим жойи бузилди, коммуникацияларга путур етди. Истеъмолчилар янгитдан нисбий афзал бозорларни қидиришни бошлади. Масалан, пабликларда ўша мақталган Food city'даги нархлар ТТЗ бозордаги нархлар билан бир хил экани, шу кунларда энг арзон бозор Фарҳод бозори бўлиб қолганини ёзишмоқда. Демак, бизнесгаям, истеъмолчиларгаям нарх ишоралари керак. Нима учун, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўша Food city'даги нархларнинг минимал ва максимал кўрсаткичларини эълон қилиб боришни ташкил этиши мумкин эмас? Ё нархлар Қўйлиқдагидан анча мунча қиммат бўлиб кетгани учунми? Унда истеъмолчилар ўзи учун қайтадан кашф этаётган янги ориентир Фарҳод бозоридаги нархлар эълон қилиб борилсин. Қийин эмаску.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin