Қўйлиқ ва Чорсу бозоридаги нархларни эълон қилиш амалиёти тикланди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўйлиқ ва Чорсу бозорларидаги энг муҳим мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархларини эълон қилишни бошлади. Мазкур нархлар маҳсулот етиштирувчилар, улгуржи харидорлар ва истеъмолчилар учун жуда муҳим ориентир ҳисобланади. Шунингдек, фойдаланувчилар ушбу маълумотлар воситасида нархлар ўзгаришини мустақил кузатиб боришлари мумкин бўлади.
Энг муҳим мева-сабзавот ва гўшт нархларини эълон қилиш қишдаги энергетик кризис бошланган кунларда, 16 январдан кейин тўхтатиб қўйилганди.
- https://t.me/minecofinuz/8077@minecofinuz
- https://t.me/MineconomyUz/4196?single@MineconomyUz