Ўзбек ҳокимлари бор экан қонунлар ва кафолатлар бефойда
Бизнес ривожи учун, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун, инвестицион муҳитни яхшилаш учун юзлаб қонунлар қабул қилиш, энг юқори даражада кафолатлар бериш ҳеч қандай мазмунга эга эмас.
Агар бу қонун ва кафолатларни ўзларининг ҳар кунги зиёнкорлиги билан бузиб турадиган ҳокимлар мавжуд экан.
Гап фақат Қашқадарёда ўзини Чигитлар ҳукумдори деб биладиган кимсада эмас. Ўзбекистонликларнинг бошига тушган кулфат фақат шу биргина ҳоким билан тугаса қанийди.
Ўзбек ҳокимлари уларга феодал мулкдек топширилган бутун ҳудудни абгор қилса қиладики, бутун вилоят ва тумандан бизнесни тумтарақай қочирса, қочиради-ки, зиёнкор истаклар ва деструктив эгосида маҳкам тураверади.
Чунки ўзбек ҳокимлари билади, уларга жазо йўқ. Бўлмаган. Бўлмайди. Энг асосийси,
ўзбек ҳокимлари ўзбекистонликларга тинимсиз зиён етказа туриб, етказилган зиён яна шўрпешона ўзбекистонликлар ҳисобидан қопланиши ҳам жуда яхши билишади.