26K53Telegramda ochish
Қўйлиқ бозоридаги нархларни эълон қилиш тўхтатилади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўйлиқ бозоридаги маҳсулотлар бўйича маълумотларни эълон қилиб бориш тўхтатилаётганини билдирмоқда. Сабаб ўлароқ бозорнинг реконструкцияси кўрсатилган. Қўйлиқ бозоридаги энг муҳим мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари маҳсулот етиштирувчилар, улгуржи харидорлар ва истеъмолчилар учун жуда муҳим ориентир ҳисобланар эди. Шунингдек, фойдаланувчилар ушбу маълумотлар воситасида нархлар ўзгаришини мустақил кузатиб боришлари мумкин бўларди. Қўйлиқ бозорининг реконструкцияси ниқоби остида бузиш ва тадбиркорларни олигархлар назоратидаги савдо марказларига ихтиёрий-мажбурий кўчириш жараёни амалга оширилаётгани бўйича хавотирлар мавжуд.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin