Қўйлиқ бозорини реконструкция қилишмоқчи. Мақсад реконструкциями ё тадбиркорларни Фуд сити ва Ташкент индексга кўчиришми?
Тошкент шаҳар ҳокимияти тўсатдан Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида (халқ тилида Қўйлиқ бозори) реконструкция ишлари бошланиши ҳақида маълумот бермоқда.
Реконструкциянинг лойиҳаси, қиймати, пудратчиси ва реконструкциянинг якунланиши муддати ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Реконструкциядан кейин бозор ишлайдими ё йўқми, тадбиркорларнинг дўконлари, ижара ҳуқуқлари сақланадими ё йўқми, бу ҳақдаям биронта аниқлик киритилмаган.
Лекин реконструкция даврида тадбиркорлар ўз фаолиятини маҳаллий олигархия назоратидаги «Фуд Сити» ва «Тошкент индекс»да давом эттириши мумкинлигини қистириб кетишни унутишмаган.
Шу ўринда 2 йил аввал ҳам Қўйлиқ бозорининг бузилиши эълон қилинган ва жамоатчиликнинг норозиликларидан кейин жараён тўхтатилган эди.
Ўшанда дўкондорлар, ижарачилар, бозорчилар ихтиёрий бўлмаган тартибда, ўзга танлов қолдирилмаган ҳолда Фуд ситига кўчиришга мажбурланиши ортидан Қўйлиқ бозорида қатор маҳсулотлар нархлари кўтарилган эди.
Бу сафар нима бўлади?
- https://t.me/poytaxt_uz/29857@poytaxt_uz
- https://t.me/the_bakiroo/3702@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/3750@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/3738@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/3753@the_bakiroo