25K40Telegramda ochish
"Қўйлиқ бозори" ёпилмаяпти, оптималлаштирилмоқда" Тошкент шаҳар ҳокимияти Қўйлиқ деҳқон бозорида бошланган реконструкция ҳақида: "Бозор ёпилмаяпти, балки унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда — тартиб ўрнатиш, санитария шароитларини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда". Бундан 16 ой аввал, 2024 йил 4 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимияти Қўйлиқ улгуржи бозорида тўсатдан бошланган реконструкция ҳақида ҳам шунга ўхшаш баёнот берганди: "Пойтахтимизнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланишини маълум қиламиз". Лекин орадан бир неча кун ўтиб, бозорчи ва тадбиркорлар Food city'га ихтиёрий-мажбурий кўчирилган, бозорнинг ўзи эса акциядорларнинг қаршилигига қарамай тугатиб, бузиб юборилган эди. Бир ваъдани бериб, амалда бошқа иш қилингани учун ҳеч ким узр сўраш тугул, қанақадир компенсация беришга ҳам уринмаган. Шундай экан, "Қўйлиқ бозори ёпилади" деган турли миш-мишлардан ўпкаламаслик керак, расмийларнинг репутацияси ва уларга ишонч масаласи ўзингизга ҳам маълум, одамлар кўп куйганидан, сизлардан эшитаётган гапга эмас, амалда бўлаётган ишларга, кўзи билан кўраётган воқеаларга ишонади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin