Ишонч йўқлигининг сабаби
Ўзбек ҳокимлари "нега бизга одамлар ишонмайди" деб ёзғирмасликлари керак. Бунга уларнинг ўзлари, сўзлари, ҳаракатлари сабабчи.
Мана охирги мисол. Мажоритар пакети шаҳар ҳокимияти қўлида бўлган Қўйлиқ бозори («Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ) тугатилмоқда. Икки ой аввал унинг юридик эгаси бўлган ҳокимият Қўйлиқ бозори пойтахтдаги бозорлар фаолиятини такомиллаштириш доирасида реконструкция қилинишини эълон қилганди.
Ўшандаёқ бундан мақсад реконструкция эмас, бозордаги тадбиркорларни олигарх дўстларнинг Қўйлиқ рақобатига дош бермаётган Фуд сити ва Ташкент индекси мажмуаларига мажбурий кўчириб олиш эканини айтган эдик.
Мана энди бозор ўрнини яна бирор дўст олигархга дом ё савдо маркази қуриш учун инъом этишлари мумкин.
Давом эттираверинглар.
- http://toshkent-ulgurji.uz/uz/events/public-events/425-news-29-02-2024-uztoshkent-ulgurji.uz
- https://t.me/poytaxt_uz/29857@poytaxt_uz
- https://t.me/the_bakiroo/7561@the_bakiroo