27K98Telegramda ochish
8 соат ўтиб, Энергетика вазирлиги тилга кирди Энг даҳшати — бу тонг соат 6:00 лар атрофида бошланган воқеа, лекин расмий идораларимиз ҳали бирорта ахборот бергани йўқ (Бойсун тумани ҳокимлиги 9 май баҳона неча кун дам оламиз, қабилидаги хабарларни бериш билан банд)”. Энергетика вазирлиги (13:57): “2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди. Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда”. Лойиҳанинг оператори Surhan Gas Chemical Operating Company ёки пудратчилар томонидан ҳодисага нисбатан бирон муносабат билдирилгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin