Декабрь маошлари қачон берилади?
Тармоқларда ўқитувчи, шифокор ва умуман бюджет ходимларининг декабрь ойи маошлари кечикаётгани айтилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги UzASBO-2 тизимига ўтилиши айрим узилиш ва муаммолар келтириб чиқараётганини қайд этган ҳолда, иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) молиялаштириб бериш юзасидан зарурий чоралар кўрилаётганини маълум қилган.
Бугунги кунга UzASBO-2 тизими орқали 35 фоиз бюджет ташкилотларининг декабрь ойи иккинчи ярми учун иш ҳақлари молиялаштириб берилгани билдирилмоқда.