Кечаги қарорнинг солиқ тўловчилар учун энг муҳим қисми бу 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилаётгани эмас.
Энг муҳими бу - Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилаётганидир. 2020 йилда бошимизга келган кулфат баҳонаси ўлароқ ўғирлик ва ўзлаштиришларнинг мисли кўрилмаган тажрибасини яратган бу жамғарма бўйича ҳали кўп суриштирув ва текширишлар амалга оширилиши лозим.
Шу билан тўхтаб қолмаслик лозим, бюджетдан ташқари, турли вазирлик ва идоралар қошидаги турли бошқа жамғармалар ҳам қачонлардир тугатилиши керак. Ўзбекистоннинг суверен фонди - Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бўлак.
Ҳа дарвоқе, савол: Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига нима учун ижтимоий солиқ тушумларининг 0,4-0,8% қисмини ажратишимиз керак?
Касаба уюшмалари аталмиш бу ёпиқ қозоннинг қопқоғини очиш вақти етмадими? Ҳурматли халқ сайлаган депутатлар, ўйлаб кўринглар шу ҳақда.
@the_bakiroo