Иш ҳақи тўланиши ортидан жами тўловларнинг 35-40 фоизи турли занжирлар орқали яна бюджетга қайтиб келади.
Биринчидан, иш берувчи иш ҳақи фондидан 12% ягона ижтимоий тўловни амалга оширади.
Иккинчидан, ҳисобланган маошнинг 12%и даромад солиғи сифатида бюджетга йўналтирилади.
Учинчидан, ҳар бир товар ва хизматда эгри солиқлар - ҚҚС, акциз солиғи ва божхона божлари мавжуд, айрим истеъмолдаги товар ва хизматлар қийматида бу солиқларнинг улуши 40%гача етади. Бюджетимизнинг қарийб ярмини шу билвосита солиқлар ташкил этиши бежиз эмас.
Тўртинчидан, маошларнинг берилиши бошқа соҳадаги маошларнинг берилишига имкон яратади. Масалан ўқитувчилар ойлик олиши ортидан, уларнинг товар ва хизматларга тўлови натижасида энергетика, чакана савдо, пулли хизмат каби бизнес соҳалари ҳам ойлик олади, яъни маош тўлаш бошқа соҳаларда ҳам маош тўлаш бўйича мультипликация эффектини яратади.
Яъни маошларни қисқартириш сиёсати орқали ўзимизнинг оёғимизга ўзимиз болта урган бўламиз.
Шунингчун, ҳозирги талаб (ўлдирилган) кризис пайтида маошларни қисқартириш эмас, маошларни тўлашни янада рағбатлантириш лозим.
@the_bakiroo