18K92Telegramda ochish
Энг катта иш ҳақи ҳам нобюджет секторида, энг кам иш ҳақи ҳам нобюджет секторида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларининг 2021 йилдаги ижроси бўйича дастлабки маълумотлар очиқланди. Унда хусусан, 2021 йилда иш ҳақи билан боғлиқ айрим қизиқ тенденцияларни кузатиш мумкин. Биринчидан, даромад солиғи тўловчилар сони 263 мингга ошган ва 4 685,9 минг нафарга етган. Бу охирги энг тўқ йил - 2019 йил ноябрь кўрсаткичидан ҳам баланд. Иккинчидан, 5 миллион сўм ва ундан юқори маош олувчилар сони ҳам (513,2 минг), улуши ҳам (11,0%) сезиларли даражада кўпайган. Учинчидан, 1 миллион сўмгача маош олувчилар сони ҳам (1616,8 минг), улуши ҳам (34,5% камайган. Лекин энг асосий гуруҳ - мана шу 1 миллион сўмгача маош олувчилар бўлиб қолмоқда. Тўртинчидан, энг катта иш ҳақи ҳам нобюджет секторида, энг кам иш ҳақи ҳам нобюджет секторида жамланган. Бир миллион сўмгача маош олувчиларнинг 1 143,7 минг нафари нобюджет соҳаси, бу жами маош олувчиларнинг 24,4%и. 4 миллион сўмдан ортиқ маош олувчиларнинг 487,4 минг нафари ёки жами маош олувчиларнинг 10,4%и ҳам нобюджет соҳасида. Бошқача айтганда нобюджет секторида маошлар легаллашмоқда, лекин бу умуман етарли эмас. Агар бизни кутаётган ва ёпирилиб келаётган кризис инобатга олинса, кўп ишчи кучи талаб этадиган соҳалар - қишлоқ хўжалиги, қурилиш, умумий овқатланиш, чакана савдо, автомобиль транспорти, маиший хизмат каби соҳаларда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ҳеч қурса йил охиригача 1%лик даромад солиғи, 1%лик ижтимоий солиқ режимига ўтиш ҳақида ўйлаб кўриш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin