13K36Telegramda ochish
Давлат бюджети даромадларининг 2021 йил I ярим йиллик ижроси бўйича дастлабки натижалари эълон қилинди Эътиборга молик муҳим жиҳатлар: Давлат бюджети даромадлари 74,9 трлн. сўмни ташкил қилган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 трлн. сўмга (+28,7 %) кўп дегани. Давлат солиқ органлари назоратидаги тушумлар 61,4 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,5 трлн. сўмга (33,8 %) ошган. Божхона органлари томонидан назорат қилинадиган тушумлар 5,2 трлн. сўмга (52,5 %) ошган ва 15 трлн. сўмни ташкил қилган. Фойда солиғи тушумларининг 12,6 трлн. сўми, яъни 67,8 %и олтин ва мис қазиб олувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келди. Иш ҳақи динамикасида 2 млн.сўмдан ортиқ маош олувчилар салмоғи 31,8%дан 37,7%гача ортган. Айни вақтда 1 млн.сўмгача маош олувчилар улуши жуда юқорилигича қолмоқда, уларнинг улуши - 38,3%. қўшилган қиймат солиғи тушумлари 16,8 трлн. сўмни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 трлн. сўмга кўп. Шу билан бирга ҚҚСнинг қайтарилиши ҳажми 7,5 трлн.сўмдан ортган. Яна бир қизиқ маълумот - давлат активларини хусусийлаштиришдан даромадлар (бюджетга ўтказиладиган қисмида) – 305,6 млрд. сўмни ташкил этган. Бу жами бюджет даромадларининг атига 0,4%ини дегани. Батафсил.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin