13K39Telegramda ochish
Активларни таснифлаш бўйича янги қоидалар кучга кирмоқда Активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар 2022 йил 10 январдан кучга киради. Ўзгартиришлар, хусусан стандарт тоифасидаги активлар бўйича захираларнинг махсус захиралар қаторига қайтарилаётгани билан ҳам боғлиқ. Стандарт активларга яратиладиган захиралар сифати стандарт деб таснифланган жами активлар қолдиғига нисбатан ҳар ойнинг якунига қадар миллий валютада шакллантирилиши лозим. Яъни 2022 йил январь ойи охирида барча банклар стандарт тоифадаги активларга 1 фоиз миқдоридан харажат ҳисобидан захира яратиши керак. Бу биринчи ой учун жуда катта сумма бўлади. Шу вақтгача банклар стандарт активлар учун захираларни капитал ҳисобидан тузиб келишган. Бу захираларнинг тақдири нима бўлади? Уларни тақсимланмаган фойда ҳисобига қайтариш мумкин бўладими? Ё харажат ҳисобидан яратиладиган янги захиралар капитал таркибидаги захиралар ҳисобига корректировка қилинадими? Банкларда айни дамда келаси йил учун бюджет ва бизнес режаларни тасдиқлаш жараёни давом этмоқда. Шу маънода ҳарқалай аниқлик киритиб қўйилгани маъқул.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin