
Банкларнинг кредитлари ва қарзлари мажбурий резервга тортилади
Марказий банк мажбурий резервлар шакллантирилиши билан боғлиқ низомга навбатдаги (рақами 3002-4) ўзгартириш ва қўшимчалар киритган (lex.uz базасида ҳали йўқ). Янгиланишлар расмий эълон қилингач, 3 ой ўтиб кучга киради.
Асосий ва радикал ўзгариш шуки, эндиликда банкларнинг депозит характерига эга бўлмаган кредит ва қарзлари (субординар қарзлар ҳам), бошқа банклар ва молиявий ташкилотлар олдидаги мажбуриятлари ҳам резервга тортилади.
Аввалроқ бу ўзгаришлар рўй бериши ҳақида ва бунга ўзбек чиновниклари босими остида кредит ва қарзларга ботган давлат банклари тайёргарлик кўриши лозимлиги ҳақида ёзган эдик.
Яна бир ўзгариш резервларни энди нафақат сўмда, хорижий валютада ҳам шакллантирилиши мумкинлиги билан боғлиқ.
Мазкур янгиланишлар ортидан мажбурий резерв нормаси кескин пасайиштирилишини, ўтиш даври жорий этилишини кутиш мумкин ва бу адолатдан бўлади.
Йил ўзи ҳаддан зиёд ижтимоий юкламалар ташланаётган давлат банклари учун оғирроқ келди.
- https://lex.uzlex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9108@the_bakiroo