14K32Telegramda ochish
Осонлаштириш ва соддалаштириш томон яна бир қадам қадам Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўтган 2019 йил ва бу 2020 йил давомида банклар фаолияти оптимизацияси доирасида амалда жуда кўп ўзгаришлар юз берди. Лекин бу ўзгаришлар меъёрий ҳужжатларда акс этмай қолаётганди. Масалан, банклар капитали ҳисобларида номоддий активлар ва жорий йил соф фойдасига таалуқли юмшатишлардан ўтган йилдан буён фойдаланилмоқда. Айни пайтда, ажратилган кредитларни таваккалчиликка тортишда қўлланилаётган даражалар шунчалик кўпайиб, мураккаблашиб кетган эдики, бу ҳисоб-китобларни автоматлаштиришдан маъно қолмаганди. Қолаверса, улар бўйича қоидалар ҳар 3-4 ойда ўзгариб борди. Энди бу даражалар 2021 йил 1 мартгача ажратилган кредитлар бўйича бирхиллаштирилади ва 1 мартдан бошлаб ажратиладиган кредитларга янгиланган шкала қўлланилади. Лойиҳа билан танишиб чиқинг, саволлар кўп туғилади. Мендаги асосий савол хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича 100%лик таваккалчилик даражаси учун 6 фоиз ва ундан паст фоиз ставкаларида ажратилган кредитларнинг олинаётгани билан боғлиқ. Ҳозир бу ставка 8%ни ташкил этади. Бу ўзгаришлар валютадаги кредитлашни рағбатлантириб, тижорат банклари кредит портфелининг янада долларлашувига олиб келмайдими? Валютадаги кредитлашнинг миллий валютадаги кредитлашга нисбатан "қимматроқ" ва "ноафзал" бўлиши регуляторнинг вазифалари учун ҳам, банкларда самарали риск бошқаруви нуқтаи назаридан ҳам маъқулроқ эмасми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin