26K79Telegramda ochish
"Зинҳор «Пахтакор» футбол клуби ва «Пахтакор» стадионини қўшиб сотмаслик керак" Қаҳрамон Асланов кун.ўзда эълон қилинган мақоласида ёзмоқда: Умуман, клуб сотилишидан мақсад нимада? Агар мақсад «Пахтакор»ни клуб сифатида ривожлантириш бўлса, шарт эса, « харидор академия ва клуб фаолиятини давом эттириши, клуб балансидаги барча спорт объектларидан, жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиши кераклиги» бўлса, стадион ва атрофини ҳокимиятга, яъни халққа қолдириб, харидорга клубни ва стадиондан фойдаланиш ҳуқуқинигина сотиш мақсадга мувофиқроқ эмасми? Моҳиятан тадбиркор қайси бирига пул тўлайди ? «Пахтакор» клубигами ёки «Пахтакор» стадионигами? Зинҳор «Пахтакор» футбол клуби ва «Пахтакор» стадионини қўшиб сотмаслик керак. Аввало иккаласини ажратиб қўйиш лозим. Кимга «Пахтакор» стадионини эгаллаб турган фалон гектар майдон керак бўлса, марҳамат, бозор нархида сотиб олиб, тадбиркорлик қилсин. Кимга футбол керак бўлса, марҳамат, «Пахтакор» футбол клубини мавжуд бўлган қийматида сотиб олиб, ривожлантирсин. Марҳамат.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin