35K369Telegramda ochish
24 гектар ерга эга "Пахтакор" қанчага сотилади? Давактив «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини сотувга чиқармоқда. Сотув очиқ аукцион кўринишида эмас, давактивнинг севимли ёпиқ "прихватизация" усули - талабгорлардан таклифларни қабул қилиш шаклида амалга оширилади. Харидор академия ва клуб фаолиятини давом эттириши, клуб балансидаги барча спорт объектларидан, жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиши керак бўлади. Лекин бу ҳозирча. Кейинчалик, эгалик хуқуқи расмийлаштириб олингач ва айтайлик, шаҳар четида бошқа стадион қурилгач, талаблар осонгина ўзгартирилишини истисно этиб бўлмайди. Айниқса, клубга асосий даъвогар деб ҳисобланадиган олигархиянинг қарор қабул қилувчиларга таъсири ҳисобга олинса. Шу маънода, клуб академиясини давлат назоратида қолдирган ҳолда, клубнинг асосий активи стадион эгаллаган майдон 24,1 гектарни очиқ аукционга қўйиб сотиш кўпроқ иқтисодий маънога эга бўларди. Пойтахтнинг қоқ марказидаги ушбу манзилда бир сотих ер 200 минг долларга баҳоланиши инобатга олинса, қуруқ ернинг ўзи бозор нархида 500 миллион долларгача етади. Бундай юқори қийматдаги ер манзилида бизнес, савдо марказлари ва премиум турар жойлар қуриш жозибасини тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлади. Яъни, барибир 3 йилми, 5 йилми ўтиб, якунда шунга келинади, лекин бундан давлат ҳам, бюджет ҳам, тошкентликлар ҳам ютмайди. Пахтакорнинг давактив таклиф этаетганидек "хусусийлашишидан" ютса, унинг бўлажак эгаси, аллақачон оғиз солиб тупуриб қўйган олигархия ютади. P.S. Эсда тутингки, Қўйлиқни сақлаб қололмаган жамоатчилик Пахтакорни сақлаб қололмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin