Муаммоли кредитлар қанча?
Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Марказий банкнинг расмий маълумотига кўра, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига муаммоли кредитлар қолдиғи (NPL) 17,6 трлн.сўмни ташкил этади. Бу жами кредит портфелининг 3,8%и.
Йиғилишда шунингдек, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етганлиги айтилган.
Марказий банк муаммоли кредитларнинг ҳудудлар ва маҳсулотлар қирқимидаги таркибини очиқламайди.
Тижорат банклари, айниқса давлат назоратидаги банклар йил охирида молиявий кўрсаткичларни яхшироқ кўрсатиш мақсадида муаммоли кредитларни камайтириб кўрсатишга уринишади. Бунда улар муаммоли кредитларни қайта молиялаштириш (янги кредитлар ҳисобига ёпиш), муддатини узайтириш, бошқа банклар билан муаммолари кредитларни ўзаро алмашиниш орқали сўндириш усулларидан фойдаланадилар. Шу сабабли муаммоли кредитларнинг ўзаги аслида ҳеч қачон сўндирилмаган ва қайтмайдиган кредитлардир. Уларга қайтадиган ресурс ўлароқ ёндашув янги хато қарорларга етаклайди холос.