13K70Telegramda ochish
Муаммоли кредитлар улушда ҳам, миқдорда ҳам ўсишда давом этмоқда Тақдим этилган янгиланган статистикага кўра, муаммоли кредитлар (NPL) 13 трлн.сўмга яқинлашган, бу тижорат банклари жами кредит портфелининг 4,4%ини ташкил этади. 1 апрелга нисбатан муаммоли кредитлар қарийб 3 трлн.сўмга ошган. 13та давлат банкларининг ўнтасида муаммоли кредитлар улуши ва суммаси ортган. Кредит портфели сифатининг жиддий ёмонлашуви Алоқабанк, Азия Альянс банк ва Агробанк ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳолатни кўпроқ регуляторнинг дастлабки ва инспекция назорат тадбирлари ҳамда шаффофлик жараёнларини таъминлаш чоралари билан боғлаш тўғрироқ бўлади. Навбати билан кейинги ойларда бошқа банкларда ҳам шу каби тенденцияларни кўришимиз эҳтимоли юқори. Хусусий банклар қаторида кредит қўйилмалари таркибида муаммоли кредитлар улуши ва миқдори деярли ўзгаришсиз қолган. Лекин Туркистон банк, Хай-Тек банк ва Мадад инвест банкда аҳвол оғирлигича қолмоқда .

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin