18K37Telegramda ochish
Банкларнинг кредит портфели асосан чакана кредитлар ҳисобига ўсмоқда Июлда ҳам июнь ойида бўлгани сингари банкларнинг кредит қўйилмаларида асосан чакана кредитлар қолдиғи юқори суръатларда ўсишда давом этган. Июлда чакана кредитлар жами 2 558 млрд.сўмга ўсган бўлса, корпоратив кредитлар атига 259 млрд.сўмга кўпайган холос. Хусусан, ой давомида микроқарзлар қолдиғи 1 240 млрд.сўмга, ипотека кредитлари 803 млрд.сўмга ошган. Муаммоли ва муддати ўтган кредитлар улуши (NPL) деярли ўзгармаган: 1 август ҳолатига 16,9 трлн.сўмлик ёки жами кредит портфелининг 4,9%и даражасида муаммоли кредитлар мавжуд. Бу борада аҳволи оғир банклар рўйхати ҳам ўзгармаган. Давлат банклари орасида бу Ўзагроэкспортбанк (NPL - 93,6%), Халқ банки (17,6%) ва Микрокредитбанк (5,9%). Хусусий банклар орасида Туркистон банк (94,5%), Хай-Тек банк (93,2%) ва Равнақ банк (56,7%). Регулятор қайси омил ва сабабларга кўра ҳалиям ушбу банкларни тугатишга зарурият йўқ ва соғломлаштириш мумкин, деб ҳисоблашда давом этаётгани қизиқ. Дарвоқе, айрим ҳудудларда ва қатор банк маҳсулотлари бўйича кузатилаётган юқори ўсиш суръатларини ҳисобга олиб, NPL миқдорини маҳсулотлар ва ҳудудлар қирқимида ҳам эълон қилиб борилса, банкларга риск ва ўлчовларни тўғри чамалашда яхши кўмак бўлган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin