15K59Telegramda ochish
Муаммоли кредитларни тан олиш давом этмоқда Июль ойи давомида банк тизимида кредит қўйилмаларининг ойлик ўсиши 0,7%гача пасайган. Кредитлаш фаоллигининг паст суръатлари шароитида муаммоли кредитлар улуши янада ортган. Одатда, Ўзбекистон мисолида, қайта молиялаш ёки фаол кредитлаш тўхтаб қолганида муаммоли кредитларнинг ўсиши янада тезлашади. 1 август ҳолатига Муаммоли кредитлар (NPL) 18,9 трлн.сўмга етган, бу жами кредитларнинг 6,2%и дегани. Ўтган ойда муаммоли кредитларнинг ўсиши асосан икки йирик банк Миллий банк ва Халқибанки ҳисобига тўғри келган. Эҳтимолки, Халқ банкига янги раҳбариятнинг келиши ўзи бусиз ҳам мавжуд бўлган муаммоли кредитларнинг тан олиш жараёнини янада тезлаштирган. 1 август ҳолатига мазкур банкда муаммоли кредитлар қолдиги 5,13 трлн.сўмга ёки жами кредит портфелининг 24 фоизига етган. Бу Халқ банки жами капиталидан ҳам ўпроқ миқдордир. Шундай қилиб, 1 август ҳолатига муаммоли кредитлар қолдиғи капитали миқдоридан ошиб кетган банклар сони 4 тага етди, улардан бири тизимли банк экани кейинги йилларда давлат назорати ва босими остида амалга оширилган фаол, айни вақтда иррационал кредитлаш сиёсати амалда фиаскога учраганини ҳам англатади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin