Марказий банк маълумотларига кўра, 1 август ҳолатига тижорат банкларининг муаммоли кредитлари қолдиғи (NPL) ўтган ойга нисбатан 1,2 трлн.сўмга камайиб 5,9 трлн.сўмни ташкил этган. Жами портфелдаги Муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2,9%дан 2,4%гача пасайган.
Эътиборлиси, муаммоли кредитлар (NPL) улуши ва миқдори камайиши асосан 2та давлат банки - Ўзсаноатқурилишбанк (1,1 трлн сўм) ва Асакабанк (0,2 трлн.сўм) ҳиссасига тўғри келади. Ҳар икки банкда ҳам кредит портфели ўсгани ҳисобга олинса, муаммоли кредитлар сўндирилиш ҳисобига эмас муддати узайтирилиши ё реструктуризация ҳисобига камайтирилганини тахмин қилиш мумкин бўлади.
Кучайтирилган карантин амал қилганига қарамай аксар тижорат банкларинининг кредит қўйилмалари ўсишда давом этган.
Кузатувларга кўра, коронакризис даврида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли кредитлар улуши коронакризисгача ажратилган кредитлар бўйича муаммоли кредитлар улушидан юқорилигича қолмоқда.