Яна бир муҳим сигнал юқори ликвидли активлар улушда ва миқдорда камайиб бораётгани билан боғлиқ.
Июль ойи давомида тижорат банкларининг жами юқори ликвидли активлари 1,8 трлн.сўмга камайиб, 1 август ҳолатига 32 трлн.сўмни ташкил этган. Бу жами активларнинг 10,3%ини ташкил этади.
Шу билан бирга, июль ойида муддатли депозитлар жами қолдиғи қарийб 150 млрд.сўмга камайгани эътиборга молик.