Июлда депозитлар ўсишини давлат банклари таъминлаган
Июлда банкларда депозитлар қолдиғи ўсиши юқори даражада сақланган бўлсада (+5,6%), ўтган ойларга нисбатан бироз секинлашган.
Яна бир эътиборли ҳолат ўтган ойда депозитлар қолдиғи ўсишини давлат банклари ва корпоратив депозитлар ўсиши таъминлагани билан боғлиқ. Катта эҳтимол, давлат фондлари ё компаниялари давлат банкларида қандайдир лойиҳа ё мақсадлар учун депозит аккумуляция қилган.
Давлат банклари ичида июлда юқори ўсишга эришган ТОП учталик Миллийбанк (+9 320 млрд.сўм), Асакабанк (+ 1 184 млрд.сўм) ва Қишлоққурилишбанк (+410 млрд.сўм) бўлган.
Хусусий банклар орасида депозит портфели жуда катта суръатда ўсаётган Капиталбанкда бу ойда пасайиш кузатилган. Шунинг учун етакчилик Ипак йўли банки (+322 млрд.сўм), Азия Альянс банк (+316 млрд.сўм) ва Ориент Финанс банк (+208 млрд.сўм) ҳиссасига тўғри келган.
Онлайн банклар - Анорбанк ва Тибиси банкда депозитлар ўсишини олдингидек агрессив тарзда эмас, кредитлар ўсишига мувофиқ тарзда таъминлаш бошланганини ҳам кузатиш мумкин.