Марказий банк учинчи ой кетма-кет Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари
(NPL) тўғрисидаги маълумотларини очиқламоқда.
Бир қарашда вазият карантин бошлангандан буён ёмонлашмагандек, 1 апрель ҳолатига кўра ҳам, 1 июнь ҳолатига кўра ҳам муаммоли кредитлар улуши 2,3% даражасида қолмоқда. Суммада эса муаммоли кредитлар қолдиғи 453 млрд.сўмга ортиб, 5 474 млрд.сўмга етган.
1 июнь ҳолатига давлат тизимли аҳамиятга эга банклари орасида муаммоли кредитлар улуши энг юқори банк - Асака банки. Нодавлат банклари орасида - Ҳамкорбанк.
Айтиш керакки, кенг маънода NPL улуши қўшимча маълумотларсиз банкнинг яхшилигини ҳам, ёмонлигини ҳам англатмайди. Айрим банкларнинг риск профили юқори рискларни онгли равишда қабул қилиш орқали шаклланган, яъни бу банклар юқори даражада йўқотишларга тайёр ҳолда маржиналликни сақлай олади.
Хабарингиз бор, барча банклар аввал июнь ойи охиригача, кейин айрим банклар октябргача кредит таътилларини тақдим этган. Шу маънода ҳозирдаги муаммоли кредитлар улушини реалликка фақат шартли қабул қилиш мумкин. Турли прогнозларга кўра, уларнинг орасида регулятор томонидан амалга оширилган стресс-тестлар ҳам бор бўлиши мумкин, октябрга бориб муаммоли кредитлар улуши икки хонали рақамдан иборат бўлади.
Банк тизимини ўта мураккаб йил якуни кутмоқда.
@the_bakiroo