12K26Telegramda ochish
Марказий банк муаммоли кредитлар (NPL) ҳақидаги маълумотларни янгилади. 2020 йил 1 апрелга нисбатан муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2,3%дан 2,9%гача ортган, абсолют рақамларда муаммоли кредитлар 2 трлн.сўмдан кўпроққа ошиб, 7 трлн.сўмга етган. Энди оддий ўқувчида савол туғилади, қандай қилиб? Ахир барча банклар жисмоний шахсларга кредит таътиллари берган бўлса, қолаверса корпоратив секторда кўплаб кредитларнинг муддатлари ҳам узайтирилган. Нега унда NPL ўсмоқда. Буни иккита ҳолат тушунтиради. Биринчидан, банклар кредитлар тани бўйича таътиллар бергани билан фоизларни ҳисоблаш ва ундириш одатдаги тартибда давом этмоқда. Эсингизда бўлса, бу ҳақда ёзган эдик. Ярим йиллик якунлари бўйича ҳисобланган, лекин ундирилмаган фоизлар қолдиғи ўртача 1,5 баробар ўсгани ҳақида. Бизнес ҳам, аҳоли ҳам ҳатто ҳисобланган фоизларни тўлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Муаммоли кредитларнинг ўстираётган биринчи омил шу. Иккинчидан ва энг ёмони, 2020 йил апрель-июнь ойларида берилган кредитлар сифати жуда паст. Ахир бундан бошқачароқ бўлишини кутиб ҳам бўлмасди. У хоҳ аҳолига берилган бўлсин, хоҳ давлат ва ҳукумат босими билан ёки босимсиз бизнесга берилган кредитлар бўлсин. Ҳозирнинг ўзида 2020 йил апрель-июнь ойларида берилган кредитларнинг сифати ундан аввалги даврда берилган кредитларнинг сифатидан пастроқ даражада. Кузда, қишда ва кейинги йил нима бўлади, ўзбекча айтганда - "худо пошшо". Дилетантларча савол бериш мумкин: Фоизларга ҳам каникул берилса бўлмасмиди ёки каникулларни яна - қишгача узайтирса бўлмайдими? Бўларди, лекин аҳвол бундан ҳам ёмонлашади унда. Тўлов интизоми буткул издан чиқади, банклар ва қарздорлар ўртасидаги пульс ва икки томонлама алоқа йўқолади. Бундай моделда кейинги йил баҳорга келиб муаммоли кредитлар улуши янаям - каррасига кўпроқ ва унинг қайтарилиши эҳтимоли янаям - каррасига пастроқ бўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin