Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча тунги 23:30 ҳолатига кўра Фарғона вилоятида тузалмаган, демакки эҳтимолий равишда касалхоналарда қолаётган 32 нафар бемор мавжуд.
32 нафар бемор. Эслаб қолинг.
Фарғона вилоятининг ҳокими Ғаниевга кўра, вилоятда қўшимча 12600та захира жой тайёрланган.
12600 койка. Буниям эслаб қолинг.
Яъни 28 июль ҳолатига вилоятда статистикада мавжуд касалларга нисбатан олганда 400 баробар (!!!) кўпроқ жой ҳозирланган.
Энди савол: атига ўнлаб касаллар мавжудлиги рост бўлса, минглаб захира койкалар яратиш давлат ва жамият ресурсларини кўкка совуриш ва очиғини айтганда пайтдан фойдаланиб пул ўзлаштириш эмасми?
Ёки вилоятдаги касаллар сони ўнлаб эмас, юзлаб миқдордадур, балки шунинг учун минглаб захира койкалар тайёрланаётгандур?
Хуллас, гажаклар, рақамлар ёпишмаяпти.
Феълан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фарғона виляот ҳокимлигини ё ёлғончиликда ёки маблағларни беҳуда сарфлаб ўзлаштиришда айблаш мумкин, бу ҳолатда.
Дарвоқе, статистика бўйича бутун вилоят бўйича тузалмаган 20тагина касал бўлатуриб вилоят шифохоналарида жой йўқ бўлган Навоий вилоятидаги аҳвол ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.
@the_bakiroo
- https://t.me/ssvuz/2391@ssvuz
- https://telegra.ph/Axborot-07-28telegra.ph
- https://t.me/shokirjonov/2280@shokirjonov