Фарғонада 15 минг кишига коронавирусга қарши бепул дори-дармон ва ҳимоя воситалари тарқатилди, деб хабар берилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, кеча тунги 23:30 ҳолатига Фарғона вилоятида 13 нафар бемор бўлган.
Аввалроқ, Фарғон вилоятида расмий статистикага нисбатан бир неча юз карра кўп - 12600 койка ўрин яратилганлиги борасида саволлар туғилганди.
Нормал - амалдорлар сайловчилар олдида ҳар бир тийин учун ҳисобдор бўлган давлатларда бу каби ҳаракатларга сиёсатчилар савол берган ва камида пулни бекорга ишлатиш дея баҳоланган бўларди.
Балки жиян депутат Ғаниев амаки ҳоким Ғаниевдан бу ҳақда сўраб кўрар? Нима дейсиз?