Фарғона вилоятида Туркманистон ва Шимолий Кореядаги сингари коронавирус йўқ ва бўлишиям мумкинмас.
"Тошкент шаҳар фуқароси пойтахтда таҳлил топширган ва жавоби 5 кунда ҳам чиқмагандан сўнг Фарғона вилоятига қараб йўл олган. Фарғонага кириб келганидан сўнг таҳлил натижалари аниқланган".
"Фарғоналик фуқаро Тошкентда ҳарбий қисмда хизмат қилган. У 2020 йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳрида коронавирусга таҳлил топширган. Фуқаро Фарғонага йўлга чиққанидан сўнг телефон орқали касаллик борлигига гумон қилинганлиги тўғрисида хабар қилинган".
"Коронавирусга чалинган учинчи бемор Фарғона вилоятида ишловчи самарқандлик фуқаро бўлиб, у Самарқандда меҳнат таътилида бўлган".
Тўғриси, кулишниям, йиғлашниям билмайсан.
Жиддий айтсам, Ўзбекистонда мамлакат қонун-қоидалари тўхтаб турадиган ва амал қилмайдиган аномал ҳудудлар пайдо бўлаётгани жудаям хавотирли.