2019 йил 13 февралда Сингапурда рўйхатдан ўтган BMP SMART DECISION PRIVATE LIMITED компаниясига Ғафур Ғулом парки 49 йилга топширилмоқда.
Қайтарилавериб оҳорини йўқотган ўша гап: Нима учун, қандай асосларга кўра? Нега конкурсссиз, Реал бенефициари ким бу компаниянинг?
Нега Паркни ўша пайтда рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган Сингапурлик компаниясига топшириш тўғрисидаги Ҳукумат Фармойиши эълон қилинмаган?
Вақтлар келади, ишонаманки, бунга кўп вақт ўтмайди, шундай савол остидаги битимлар, инвестиция мажбурияти билан ниқобланган, ношаффоф ҳаракатларнинг барчаси қайта кўриб чиқилади, бугунги манфаатдорлар жамият ва давлат томонидан очиқ-ойдин сўроққа тутилади .