14K128Telegramda ochish
АҚШнинг собиқ элчихонасини Murad Buildings сотиб олган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи ёнидаги АҚШнинг собиқ элчихонаси ўрни Murad Buildings компанияси томонидан сотиб олинган ва бу ҳудудда меҳмонхона ҳамда кўп тармоқли хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши режалаштирилган. Элчихона биноси ва ҳудуди қачон, қанчага ва қандай шартларда сотилгани ҳақида доимгидек ҳеч қандай очиқ маълумот мавжуд эмас. Ўзбекистонда мулк ва ер майдонларининг сотилиши шундайин ёпиқ жараёнга айландики, тасодифан мутлақо бошқа сабаб туфайли ўша битимга дуч келиб қолинмаса, ҳеч қандай ахборот йўқ. Ёпиғлиқ қозон. Дарё.ўз ушбу маълумотга АҚШ элчихонаси олдида 17 йил аввал юз берган теракт муносабати билан маълумот тайёрлашда дуч келган. Ўтган ҳафта газета.ўз собиқ Тата меҳмонхонаси ёнидаги парк ҳудуди бизнес-марказ қуриш учун бериб юборилгани ҳақида катта суриштирув эълон қилди. Қизиғи шундаки, суриштирув парк ҳудудидаги дарахтларни асраш масаласидан бошланган. Суриштирувлар натижасида бундан 18 ой аввал, айни карантин чоралари қўлланила бошланган 2020 йил 16 март куни ушбу ҳудуд шаҳар Ҳокими қарори билан Metropol Center ва Metropol Park компанияларига бериб юборилгани аниқланган. Эътибор қилинг, бутун Ўзбекистон ўша кунларда коронавирус ваҳимаси ва ташвишлари билан банд бўлган, бу ёқда эса ҳокимият парк ҳудудини иккита корчалонга тақсимлаш билан шуғулланган. "Кому война, кому мать родна" дейди, ўрислар. Ўзбекча айтганда, кимга тўй, кимга аза. Тасаввур қилинг, жамоатчилик, ОАВ назаридан четда, ёпиқ эшиклар ортида яна қанча ер майдонлари, мулклар тақдим этиб юборилган? Токи ўша манзилларда бузилиш, қуриш ишлари бошланмагунча бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этилмайди. Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin