12K31Telegramda ochish
Сайилгоҳдаги майдонни яна ўраб олишипти Шаҳнозанинг ёзишича, Бродвейнинг Diplomat International School'га туташ қисми яна ўраб олинган. Ўтган сафар балки жамоатчилик босими, балки сайлов кампанияси бошланаётгани сабабми жамоат ҳудуди ҳисобланган майдондаги тўсиқ ва панжараларни олиб ташланишига муваффақ бўлинганди. Шўрпешонамизга битган Шаҳар маъмурияти аниқ ва тиниқ жавоб берса бўларди: Нега мазкур жамоатчилик ҳудуди ўраб, тўсиб олинмоқда? Ёки бу ҳудуд ими-жимида сотиб юборилганми? Сотиб юборилган бўлса кимга ва қай шартларда? Ва энг асосийси, нега жамоатчилик ҳудуди сотиб юборилган? Олиб-сотар чайқовчиларга Ўзбекистон қонунчилиги ишлайдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin