Қатор истеъмолчилар дизель ёқилғисини сотиб олиш бўйича имтиёздан маҳрум бўлиши мумкин
Бундан 1,5 йил аввалги қарорга кўра автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган ва бензини ва дизель ёқилғисини сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган эди.
Лекин қатор истеъмолчилар тоифасига, хусусан пахта ва ғалла ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича давлат корхоналарига дизель ёқилғисини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб олиш имтиёзи қолдирилган. Шу билан бирга мазкур тоифадаги истеъмолчиларга чегирмалар белгиланган.
Энди мана шу имтиёзларни бекор қилиш ва барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган тизимига ўтиш таклиф этилмоқда.
Содда қилиб айтганда, энди фермерлар-у, кластерлар, автобус паркларигача ҳамма соляркани биржадан олади.