"Ўзбекнефтегаз" дизель нархини 15%га туширмоқчи!
Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари фермерларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлаганди.
Берилган топшириқларга жавобан "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Баҳодиржон Сидиқов фермерларга видеомурожаат қилди. Унинг айтишича, бир ҳафта ичида "Ўзбекнефтгаз" томонидан биржа савдоларига қўйилаётган дизель нархини 15% га тушириш чоралари кўрилади.
Бундан ташқари, "Ўзбекнефтгаз" марказий аппарати, ҳар бир нефть база ва ФАЁҚШ мутасаддилари ҳудудлар кесимида тақсимланиб, ҳар бирининг масъулияти белгилаб берилиши айтилмоқда.
"Менинг ўзим ҳам сизларнинг Телеграм каналларингга аъзо бўламан, қанақа таклиф-эътирозлар бўлса кузатиб бориб, ҳар бир масалани ўз вақтида ечишга ҳаракат қиламиз", — дейди компания раиси.