Аи-92 нархи 7500 сўмдан ҳам арзонлайдими?
Энергетика вазирлиги расмий муносабат билдирмоқда:
"2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” AЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида AИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.
Шуни таъкидлаш керакки, “UNG petro” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кўрилаётган чоралар натижасида AИ-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда".
Мана бу бошқа гап. Ёзиб қўямиз ва кутамиз.
- https://t.me/minenergy_uz/7786@minenergy_uz