20K60Telegramda ochish
11%. Расмий инфляцияни пасайтириш давом этмоқда Апрель ойида ойлик инфляция 0,8%ни ташкил этган. Ўтган йилнинг юқори базасига ҳисобига йиллик инфляция 11,0% (-0,7%)гача пасайтирилган. Апрелда озиқ-овқатлар 1,2%га, ноозиқ-овқатлар ва хизматлар 0,5%данга қимматлаган. Апрелда асосий озиқлардан гуруч 14,1%га, шакар 10,5%га, сут 2,5%га, гўшт 1,8%га, помидор 21,3%га, сабзи 13,2%га қимматлаган. Бошқа маҳсулотлардан тамаки (1,3%) ва дори ва тиббиёт (1,7%) тезроқ қимматлай бошлаган. Статистика апрель ойида ҳам бензинни 3,7%га арзонлаганини қайд этган (мартда 1,5% арзонлаганди). Статагентлик нархларни рўйхатга олишни истеъмол талаби энг пасайган 10-20 саналар оралиғида амалга оширишни давом эттирмоқда. Шунчаки маълумот учун, ойнинг шу даврида аҳолининг асосий даромадларида узилиш юз беради ва истеъмол талабининг вақтинчалик пасайиши кузатилади. Бутун дунё статистика мақсадларида аллақачон нархларни рўйхатга олишнинг ҳафталик ҳисобига ўтиб бўлган. Мавсумийлик омили ва рақобат йўқлиги таъсири кучли бўлган бизнинг ҳолатда нарх ўзгаришларининг аксар тебранишлари қавсдан ташқарида қолиб кетмоқда. P.S. Қўрқаманки, шу рақамларга таяниб, асосий ставканиям пасайтиришади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin