15K10Telegramda ochish
Ойлик инфляция ошган, йиллик инфляция эса пасайган Расмийларга кўра, апрель ойи инфляцияси 1,5%ни ташкил этган, йиллик ҳисобдаги инфляция эса 10,7%дан иборат бўлган. Апрель ойининг инфляцияси юқорига сапчишига озиқ-овқат нархлари сабабчи бўлган, расмийлар озиқ-овқат инфляциясини 3% дея қайд этган. Охири марта озиқ-овқат инфляциясининг бундай юқори даражаси айнан ўтган йил апрелда кузатилган. Расмийлар хусусан, ёғлар ва мойлар нархининг апрелдаги ўсишини 21,6%, сабзавотлар нархи ўсишини 4,6% дея баҳолаган. Йиллик инфляциянинг пасайиши (март якунига кўра йиллик инфляция 10,9% эди) ўтган йил апрель ойининг юқори кўрсаткичли базаси туфайли қайд этилган. Дарвоқе, асосий ставка ва расмийлар эълон қиладиган йиллик инфляция ўртасидаги ижобий фарқ 2017 йилдан буён ўзининг тарихий максимумига 3,3%гача етган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin