21K53Telegramda ochish
Озиқ-овқат инфляцияси юқорилигича қолмоқда. Умумий овқатланишда ҳам нархлар ошмоқда Март ойида ойлик инфляция февралга нисбатан тезлашган ва 1,0% (+0,5%)дан сал кўпроқ даражани ташкил этган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 11,7% (-0,5%) гача пасайган. Март ойидаги инфляция озиқ-овқат ҳисобига тезлашган. Озиқ-овқатлар 1,6%га қимматлаган. Ноозиқ-овқатлар нархи 0,7%га, хизматлар нархи 0,4%га ошган. Озиқ-овқат бўйича йиллик инфляция 14,6%ни ташкил этган, бу охирги уч йилдаги энг баланд кўрсаткич. Март ойида асосий озиқлардан шакар (+4,7%), гуруч (+4,6%) ва сут (+3,2%) жуда тез қимматлаган. Пиёз (-1,8%) ва картошка (-1,9%) арзонлаша бошлаган. Учинчи ой юқори суръатда қимматлаётган мева-сабзавот рўйхатида қолаётган помидор нархлари март ойида 20,2%га ошган. Хизматлар ичида умумий овқатланиш 2,9%га қимматлагани эътиборли. Статагентлик ҳисобга олиб борадиган ош индекси бўйича бир порция палов нархлари март ойида Наманганда 16%га, Тошкент шаҳрида 4,5%га ошган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin