27K109Telegramda ochish
Расман: Гўшт ўтган ойда 9,1%гача қимматлаган Статистик қўмита ҳисоботига кўра, мартда ойлик инфляция 0,9%гача, йиллик инфляция 10,3%гача тезлашган. Қўмита ҳисобот шакли ва мундарижасига ўзгартиришлар киритган. Хусусан, энди ҳудудлар қирқимида ҳам инфляция кўрсаткичлари очиқлана бошлаган. Йиллик ҳисобда энг юқори инфляция Тошкент шаҳрида (12,0%), ойлик ҳисобда эса Сурхондарёда қайд этилган (1,2%). Ўтган ойда озиқ-овқатлар 1,5%га, ноозиқ-овқатлар 0,2%га, хизматлар 0,7%га қимматлаган. Март ойида гўштнинг кескин қимматлагани статистикада акс этган (ойлик сўровларга кўра, нархи юқори даражада ўсган маҳсулот). Қўй гўштининг 9,1%, мол гўштининг 8,8%гача қимматлагани қайд этилган. Шунингдек, муҳим озиқ-овқатлардан сарёғ (1,1%) ва сут (0,9%), сабзи (15,7%), помидор (4,3%) ва пиёз (1,9%) нархлари юқори даражада ўсган. Ëқилғи нархларидаги ўзгаришлар бу галги ҳисоботда кўрсатилмаган. Лекин маиший чиқинди тарифларининг 4,0%га, уяли алоқа хизматларининг 3,5%га қимматлагани эътироф этилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin