26K105Telegramda ochish
Сиёсий жавобгарлик майли, лекин ҳеч қурса ёқимсиз саволларга жавоб берилиши керак Ўзбекча “хусусийлаштириш оталари”, яъни маҳаллий чубайслар учун қанақадир, айтайлик, сиёсий жавобгарлик бўладими ё йўқми, ёлланган севимли ва пўрим консультантлар Ўзбекистонда аслида нима билан машғуллиги бутун дунёда овоза бўладими ё йўқми (консультант гейт очиладими), бир нарса дейиш қийин. Лекин қатор ёқимсиз саволларга, бошни қумга тиқиб олмасдан, жавоб берилиши керак. 1. Кварц “хусусийлаштирилиши” учун келишилган 265 млрд.сўм тўланганми? Ё сопини ўзидан чиқарадиган қилиб берилганми? 2. Битим доирасида харидор заводнинг 47,2 миллион евро миқдоридаги кредит мажбуриятларини тўлиқ қоплашни ўз зиммасига олган эди. Ушбу кредитлар ёпилдими? 3. Кварц “хусусийлаштирилгунча” йилма-йил молиявий натижалари яхшиланиб, фойдаси ошиб бораётганди, “хусусийлаштирилгач” эса зарарга кирган, нафақат зарарга кирган, 2024 йилда зарар қарийб 7 карра ошиб, 142 млрд.сўмга етган. Бу кетишда тез орада капиталини еб тугатади ҳам (йўқ дивидендлар ва тушиб кетган котировкалар ҳақида гапирмасаям бўлади). Нимага? Ахир “танланган инвестор” давлатдан яхшироқ бошқариши керак эмасмиди? Давактив ва унинг консультантлари танловига ҳуқуқий баҳо бериладими? 4. Кварц давлатга қайтариб олинди, энди нима бўлади? Миллиардлаб зарарларни ким қоплайди? Қайта хусусийлаштириладими? 2023 йилда заводга 3та талабгор бўлгани айтилганди (улар спарринг рақибмасмиди?). Шартларда “ғолиб” воз кечса, пакет кейинги талабгорга ўтиши кўзда тутилмаганмиди? 5. Энг асосий савол: Кварц қайтариб олиндими ё қайтариб беришдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin