26K96Telegramda ochish
Ахборот бериш зараркунанда хатоларни тан олиш ва ёқимсиз саволларга жавоб бериш дегани Давлетовўз 2025 йил учун хусусийлаштириш дастури ҳамда 29 та йирик компанияни оммавий савдоларга чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ортидан одамларда хавотир, саволлар туғилгани, лекин ҳукумат жамоатчиликка жўяли тушунтириш, изоҳ бергани йўқлиги, ОАВ учун матбуот анжумани ўтказилмагани ҳақида ёзмоқда. Энди ўзингиз ўйланг. Жамоатчиликка чиқиб, нима дейишади? Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган GTL заводидан фақат қирол пудратчилар мазасини тортди, ўзи йўқ газга қурилган бу лойиҳа аввалбошдан зараркунанда эканини билардик, лекин ҳаммани алдадик, энди қарзларини кимдир тўлаши керак, чорак нархига ёки қарзи эвазига “хусусийлаштириб” қутуламиз, ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолади дейишадими? Яширин қарорлар билан ишончли бошқарувга берган иссиқлик станцияларимизни “ишончли бошқарувчилар” зарарга ва қарзга тиқди. Энди ўшаларнинг ўзига бериб қутуламиз, дарча ва лазейка ўйлаб топдик, Технопаркдан Металлургия заводигача “прихватизацияда”, UMS’ни 84- марта сотишда шу усулни қўллаймиз, деб тан олишадими? Ёки бўлмасам, мазали жойларда жойлашган поликлиника ва ётоқхоналаргача бўлган ижтимоий объектларга оғиз солинаётгани, уларга йўқ деб бўлмаслиги ҳақида изҳори дил қилишадими? Ким чиқади? Иқтисодиёт ва молия вазирлигими? Давактивми? Энергетика вазирлигими? Ё охурдаги шерикка айланган улфати чор консультантларми? Хўп, гапиришдиям дейдик. Ким энди уларга ишонади? Ўзлари ишонадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin