Lolazor’нинг янги сонида Давлетовўз эътибор қилган «зумерлар» социализмининг асосий талабларидан бўлган ижара масаласини ҳам муҳокама қилдик. Ҳа, бу кўпроқ эркин сайловларга эга давлатлар муаммосига ўхшаб кўриниши мумкин. Лекин қатор давлатларда эркин сайловлар йўқ бўлса ҳам, каналлашмаган тармоқлар бор. Илғаш қийиндир, лекин юқори иқтисодий ўсиш чуқур ижтимоий қатламларгача қандай етиб бораётган
Davletov
OAVРасмийлар ўзлари эълон қилаётган рақамларни бир-бирига солиштирсак, Давлетовўз Бюджетномага таяниб бераётган ноқулай саволлар янада кўпайиб кетади. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига 8 миллион расмий банд аҳоли қайд этилган. 2025 йил 1 июль ҳолатига 5,5 млн. ўзбандлик рўйхатга олинган. Расмий банд дейилган 8 млн.лик рақамга ўзбандлар кирадими ё йўқми? Кирса, 6 млн.нафар даромад
Бухоронинг тарихий биқинида ўнлаб бинолар ва стадиони бузиб теп-текис қип ташланганига яқинда 2 йил бўлади. Бухоро туристик марказини бу манзилда қуриш хато эканини ўша пайтда ҳам билишарди, ҳозир ҳам билишади (ҳатто бир муддат соғлом ақл ғолиб бўлиб, ЮНЕСКОнинг талаблари инобатга олиниб, бошқа манзилда қуриш ҳам айтилганди). Бухоро шаҳрида туризм маркази қурилиши давом эттирилиши яна кун тартиб
Давлетовўз ёзмоқда: “Ҳа, тартиб бўлиши керак, ҳа, хавфсизлик ҳам жуда муҳим. Лекин буни эртадан кечгача ишлаб, рўзғорини тебратаётган, ўқишига ёрдам қилаётган, ота-онасига кўмаклашаяётган бечора курьерларнинг зиммасига ташлаб қўйиш — бандлик ва камбағалликка қарши кураш сиёсатидан чекинишдир. Мутасаддилар, керак бўлса, агрегаторлар билан ҳамкорликда тез ва самарали ечим топиши лозим. Қисқа муддат
2 йил аввал Uzbekistan airports’нинг шимолдан чақирилган раҳбарияти алмашгач, пойтахтда (ва водийда ҳам) қиммат янги аэропорт қуриш авантюраси иккинчи даражали бўлиб қолганди. Янги келган раҳбарият ўшанда Тошкент аэропортининг имкониятлари ҳали чекланмаганини эълон қилиб, йиллик қувватини 13 (ё 14) млн.йўловчигача, умумий терминал майдонини 100 минг кв.гача ошириш учун бир неча юз миллиардлик, ба
Ўзбекистонда қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта тиклаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини парламентда бизнес ва истеъмолчилар орасида шонли энергетиклар каби машҳур Техник тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров тақдим этган. Албатта, моҳиятига кўра утилизация йиғими бу солиқ ва
Давлетовўз 2025 йил учун хусусийлаштириш дастури ҳамда 29 та йирик компанияни оммавий савдоларга чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ортидан одамларда хавотир, саволлар туғилгани, лекин ҳукумат жамоатчиликка жўяли тушунтириш, изоҳ бергани йўқлиги, ОАВ учун матбуот анжумани ўтказилмагани ҳақида ёзмоқда. Энди ўзингиз ўйланг. Жамоатчиликка чиқиб, нима дейишади? Нархи 4 млрд.долларгача шиширилг
Тизим хато қилишга ҳақли, лекин унинг самарадорлиги ўз хатоларини вақтида, токи зарар етмай тўғирлай олиш қобилияти билан чамбарчас боғлиқ. Билгич Давлетовўз’нинг ёзишича, маҳалла банкирлиги мажбурияти қайта тақсимланган ва рўйхатда фақат давлат банклари қолган. Бу дегани “маҳалла банкирлари” ишини йўлга қўйишга “ихтиёрий-мажбурий” равишда қўшилган хусусий банклар уларнинг бўйнига тушган мажбурия
Қозоғистон бош вазири улкан айланмаларга эга бўлган, лекин мувофиқ даражада солиқ тўламаётган йирик компанияларни қаттиқ танқид қилган. Бош вазир танқид қилган компаниялар қаторида BI Group, BAZIS каби йирик қурилиш компаниялари ҳам саналган. Солиқдан қочиш учун турли схемаларни қўллаётган компанияларга тез орада солиқчилардан қўшимча солиқ тўлаш ҳақида хабарномалар бориши ва қаттиқ гаплашилиши а
Ахир автомобиль рақамлари ва регистрация учун “хусусий шерик” ёллашда ҳам шу методичка қўлланилганку. ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома чиройли рақамларини сотиш етарли эмас. СТИР рақамлари, ПИНФЛ, метрка, загс рақамлари бор яна. Уларниям тўртта 0, еттита 7, олтита 6 қилиб сотинглар. Ахир сизлар дав
Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бераётганлиги, лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмаслиги айтилган. Банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашиши таъкидланган. Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги қайд этилган. Албатта, бу бўйича яна
Иссиқхоналарнинг 95 фоизи аллақачон, 2023 йилдаёқ газдан узилган. Бу огоҳлантириш (аслида мажбурият) қолган-қутган, бир амаллаб йўлини қилиб газ таъминотини сақлаб қолганлар учун. Яъни уларнинг жорий лимити 50 фоизга қисқартирилади. Олдиндан айтишим мумкинки, келаси йилга газ умуман узилади. Ахир, ўзингиз ўйланг, шонли энергетиклар махфий қарор билан газ экспорт қилаётган валийнеъмат акаларининг
Сенат бугунги ялпи мажлисида “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллаган. Сенатор Толибжон Мадумаровга кўра, янги қонун билан давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар 4 тоифага бўлинади: Ҳарбий соҳадаги; Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги; Разведка ва контр-разведка, тезкор қидирув фаолияти ва бошқа давлат хавфсизлиги йўналишларига оид; Иқтисодиёт, таълим ва техника соҳаларига
Солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев келтирган рақамлар ёқилғи энергетикадаги вазият катастрофик даражага етганини кўрсатади. Мирзаевга кўра, газ қазиб олиш ҳажми ўтган 6 ойда 13,7 млрд.кубгача пасайган. Бу рақам шуниси билан даҳшатлики, расмий статистикага кўра 22,4 млрд.куб газ қазиб олинган. Яъни, расмий статистика ва солиқчилар келтирган рақамлар ўртасидаги фарқ 8,7 млрд.
Икки соат аввал Андижон вилояти ҳокимининг телеграм каналида метан газ нархи оширилмаган ва аввалги нарх (3750 сўм) бўйича автомобилларга қуйилаётгани ҳақидаги хабар жойлаштирилган эди (Бу хабар ҳам ўчирилган, лекин тармоқда ҳеч нарса йўқ бўлмайди). Энди яна ҳоким каналида ёзилишича, метан газ нархи бўйича йиғилиш бўлиб ўтган ва унда максимал нарх 3950 сўм этиб белгиланган (бу хабар бир неча дақ
Давлетов 2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқлангани ҳақида ёзмоқда. 2023/2024 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдорлари билан солиштирилса, тўлов суммалари ўртача яхлитланган ҳолда, 15%га оширилгани маълум бўлади. Масалан, бакалавриатда энг оммабоп ва арзон Педагогика йўналишида тўлов миқдори 6 412 610 сўмдан 7 400 000 сўмгача кўта
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича таклиф этилаётган янги нормалар қарор қабул қилувчиларнинг икки турли миноралари томонидан ясалганга ўхшайди. Биринчи минора қандайдир кўринишда бўлса ҳам, ҳатто яширин иқтисодиётга қарши курашда энг муҳим ҳаракатларни тушириб қолдирган бўлса ҳам, яширин иқтисодиёт кўламини торайтиришга туртки берадиган таклифларни илгари сурган. Иккинчи минора эса қулай ф
Давлетов Андижонда вилоят ҳокимлигининг янги биноси қурилиши бошланганини ёзмоқда. Эмишки, янги бино “инвестиция маблағлари асосида” 4 гектар ер майдонида барпо этилади. Албатта, чуқурлашиб бораётган бюджет дефицити шароитида ҳокимларнинг қўша қўша электромобиллар олиши, туппа тузук бор бинолари туриб, янги саройларнинг қуриши ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Соғлом ақл буни қабул қилмайди. Шунақ
UNG Petro ортидан “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ҳам яширин тарзда "хусусийлаштирилган". "Инвестор" яна ўша, ўтган ҳафта UNG Petro АЁҚШларини харид қилган 101 млн.сўмлик устав капитали билан 5 ой олдин ташкил этилган Petroleum Technology Group МЧЖ. Битим суммаси номаълум, лекин 101 млн.сўмлик устав капиталга эга субъект аввалига номинал капитали 265 млрд.сўмлик заправкалар тармоғини, кейин
Ўзбекнефтегаз заправкаларини назорат этувчи UNG Petro менежменти аллақандай русларга топширилгани ҳақида икки ой аввал ёзган эдик. Давлетовнинг ёзишича, "UNG Petro" МЧЖнинг 100% улуши ягона таъсисчи - Камилов Данияр Абдулазизович эгалигидаги "PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP" МЧЖга ўтказилган. Давактив Ўзбекистондаги энг йирик заправка тармоғини яна ими жимида, ёпиқ кабинетларда танланган "эгасига" то