Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият, иқтисодиёт соҳасидаги маълумотлар давлат сирига айланиши мумкин
Сенат бугунги ялпи мажлисида “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллаган.
Сенатор Толибжон Мадумаровга кўра, янги қонун билан давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар 4 тоифага бўлинади:
Ҳарбий соҳадаги;
Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги;
Разведка ва контр-разведка, тезкор қидирув фаолияти ва бошқа давлат хавфсизлиги йўналишларига оид;
Иқтисодиёт, таълим ва техника соҳаларига оид.
Амалдаги қонунга биноан, давлат сирлари – давлат, ҳарбий ва хизмат сирларини қамраб олади.
Масалан, энди газ импорти ва газ экспортига оид маълумотлар (нархи, ҳажми, экспортчи ва импортчи субъектлар) ёки иқтисодий лойиҳаларнинг параметрлари, иштирокчилари, молиялаш манбалари давлат сири деб эълон қилиниши мумкинми?
Янги таҳрирдаги қонуннинг мундарижаси ва мазмуни лойиҳа босқичида ёки қуйи палатада муҳокама пайтида очиқлангани йўқ. Унинг тафсилотларини қонун эълон қилинганидан кейингина билиб оламиз.
- https://t.me/davletovuz/21543@davletovuz